Тошкентда маст ҳолда жамоат транспортини бошқарган 22 ҳайдовчи ишдан ҳайдалди

Ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲлар сезиларли камайганига қарамасдан, йўл ҳаракати қоидабузарликлари сони 2012 йилга нисбатан 2,5 марта ошган. Бу ҳақда «Пойтахт транспорти» газетаси хабар бермоқда.

Жумладан, 2013 йилнинг 12 ойи давомида ҳайдовчилар томонидан 4 минг 103 марта йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этилган бўлиб, 2012 йилга нисбатан 2443тага ошган.

Мазкур қоидабузарликлардан 4таси транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 18таси алкоголни аниқловчи тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш бўлиб, ушбу ҳайдовчилар билан корхоналар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Аввалроқ, 2013 йилда Тошкент жамоат транспорти ҳайдовчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари 2012 йилдаги нисбатан 15тага камайгани ҳақида хабар берилган эди.






 



Категория: FIKR MULOXAZA | Теги: Жанубий Корея оролига учувчисиз апп
Просмотров: 970 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 15:31
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz