“Ўзбекнаво” санъаткорларнинг маъмурларига мажлисларга дафтар ва ручка билан келиш талабини қўйди
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси янги раҳбар тайинлангандан сўнг илк мажлисини маъмурлар билан ўтказди. Бунга сабаб жуда машхур ва кўплаб тўйлар усиз ўтмайдиган жудаям ҳурматли хонандаларимиз номидан маъмури тўйларга ваъда бериб қўйиб, у хонанданинг ўзини хабари бўлмай, ўша тўйга келмасдан, бир икки хафта кейингина пулларни қайтариш ҳоллари сабабли бўлди. Айнан шундай шикоятлар сабаб, биринчи йиғилиш маъмурлар билан ўтказилди. Бу ҳақда “Ўзбекнаво” масъул ходими Одилжон Абдуқаххоров Sayyod.uz нашрига берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди. “Бундай мажлисни ўтказишдан мақсад маъмурларни ва улар орқали эстрада хонандаларини ҳам тартибга чақиришдан иборат бўлди. Ҳаммасига маъмурлар масъул хисобланади. Ушбу мажлисга келишдан аввал маъмурларга “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига бундан кейин қўлда дафтар ва ручка билан келиш талаби қўйилди” – деб ёзади нашр. “Нима учун маъмурлар тўй учун дафтар тутишадию, “Ўзбекнаво”га келишганида дафтар ручка тутишмайди? “Ўзбекнаво” уларни шунчаки гаплашиб ўтиргани чақирмайдику. Қўйилган вазифалар бўлади, уларни бажариш мақсадида, улар ёзиб олиши керакку. Мажлисда эсда қолгани қолган, тўй деса эса дафтарини кўтариб келади. Фикримча, маъмурлар шу талабдан шокка тушган бўлиши мумкин” – дейди “Ўзбекнаво” ходими. | |
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | | |
Просмотров: 1242 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости