Ўзбекистонлик муҳожир Бошқиртистонлик аёл ва унинг ўғлини ўлдиргани учун 24 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди
29 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқортистонлик айл ва унинг фарзандини ўлдиргани учун айбдор деб топилди. Бу ҳақда Бошқиртистон республикаси прокуратураси чоршанба куни хабар берган. Қотил 2013 йилнинг 8 март куни Бошқиртистоннинг Раевский поселкасида яшовчи ижтимоий тармоқда танишган аёлнинг уйида тунаб қолган. Унинг тилла буюмларини ўғрилаш мақсадида ёвуз ниятли меҳмон ухлаб ётган қурбони ва унинг 3 ёшар ўғли бошига бир неча бор дазмол билан уради. Кейин эса қотил хушсиз ётган қурбонларини ертўлага олиб тушиб, томоқларини ошхона пичоғи билан кесиб ташлайди. Жиноятчи воқеа жойидан қимматбаҳо буюмлар, ноутбук ва мобил телефон ўғрилаб кетади. Ушбу буюмлар савдосидан тушган пулни жиноятчи миграцион қонунчиликни бузгани учун маъмурий жарималарга ва Ўзбекистонга чипта олишга сарфлайди. Терговда айби исботланган қотил Республика Олий суди томонидан 24 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунга ўхшаш ҳолат 2011 йилнинг 8 ноябр куни Митишида яшовчи аёл билан ҳам юз берган. 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси Бобурмирзо Солиев 29 ёшли Елена Кильметова ва унинг 11 оёлик ўғлини жонига қасд қилади. Боғда боласи билан айланиб юрган Еленани олдига келган Бобур ундан боласини кўрсатишини сўрайди. Бироқ аёлдан рад жавобини олгач, муқаддам бокс билан шуғулланган жиноятчи унинг боши ва танасига кучли зарбалар беради, кейин эса куртка белбоғи билан бўғиб ўлдиради. Сўнгра аравачада ётган чақалоқни олиб, унинг боши билан дарахтга уриб ўлдиради. Ҳалок бўлган аёлдан телефонини олган муҳожир жиноят жойидан қочиб кетади. | |
Категория: FIKR MULOXAZA | | |
Просмотров: 1384 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости