Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев йўл-транспорт ҳодисасига учради
Ўзбек киносининг 74 ёшли ёрқин намоёндаларидан бўлган Алихўжаев ўзининг “Нива” русумли автомобилида “Матиз” билан енгил тўқнашув содир қилган. “Матиз” ҳайдовчисининг айтишича, Алихўжаев унга ўз телефон рақамини бериб, автомобилини созлаб беришни ваъда қилган. Ўлмас Алихўжаев 1941 йил 30 июнда Урганч шаҳрида таваллуд топган. 1964 йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясида фаолият кўрсатиб келади. 40дан зиёд кино ва телефильмларда суратга тушган. 1969 йилда тасвирга олинган “Ўткан кунлар” фильмидаги Отабек, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳаётига бағишланган “Оловли йўллар” фильмида Ҳамза роллари орқали томошабинлар уни яхши эслашади. Шунингдек, Ўлмас Алихўжаев “Тожикфильм”, “Қирғизфильм”, Максим Горкий номидаги киностудияларда ҳам кўплаб ролларни ижро этган. | |
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | | |
Просмотров: 1261 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости