Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 28 мингдан ошди

Бугунги кунга келиб республикамиз олий ўқув юртларига топширган абитуриентлар сони 28807 кишини ташкил қилди.


Бу хақда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази хабар беради.

Ҳужжатларни қабул қилиш 20 июндан бошланган бўлса, бугунги кунга келиб энг кўп абитуриентлар Термиз давлат университетига топширган, уларнинг сони 3007 нафарни ташкил қилган.

Пойтахт ОЎЮ орасида Тошкент Давлат педагогика университети пешқадамлик қилмоқда, бу ерга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1026 нафарни ташқил қилмоқда.


Ҳужжатларни қабул қилиш ишлари 20 июлга қадар давом этади.


Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилида бакалаврга 56 607 киши қабул қилинади. Шундан давлат  гранти асосида – 19 120 ва тўлов – контракт асосида – 37 787 киши ўқишга қабул қилинади. 

 Manba:darakchi.uz



Категория: FIKR MULOXAZA | Теги: абитуриентлар
Просмотров: 1829 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 19:28
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz