Туркия ўзида суриялик муҳожирларни қолдиришни истамаяпти


Туркия ҳукумати ўз ҳудудида Европа пуллари эвазига қарамасдан ҳам муҳожирларни қолдиришни истамаяпти. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Фаридун Синирлиўғлу айтиб ўтди. Бундан Reuters ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Журналистларнинг саволларига жавобан Синирлиўғлу Анқара қочқинлар қочишга мажбур бўлаётган мамлакатлар ичида хавфсизлик ҳудудларини яратиш тарафдори эканини таъкидлаб ўтди. Туркия ТИВ раҳбари Европа Иттифоқи билан муҳожирлар инқирозини ҳал қилиш бўйича келишув фақатгина муҳокама босқичида турганини айтиб ўтди. Вазирнинг айтишича, у европаликларни фақатгина чегараларни мустаҳкамлаш бу муаммони ҳал қилишга имкон бермаслигига ишонтиришга уринмоқда. 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған европалик мансабдор шахсларни қочқинлар муаммосининг кўламини кеч англаганликда айблади. Эрдўғаннинг айтишича,  муҳожирлар инқирози Туркия иштирокисиз ҳал қилина олмас экан, унда Туркия Европа Иттифоқига қабул қилинса ҳам бўларди.
Аввалроқ 16 октябрда Европа Иттифоқи Туркияга муҳожирлар билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун 3 млрд евро бериш ва виза тартибини юмшатишни ваъда берди, шунингдек, Туркиянинг ЕИга кириши бўйича музокараларни қайта бошлаш кўзда тутилганди.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: ўзида, қолдиришни истамаяпти, суриялик, муҳожирлар, Туркия
Просмотров: 953 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 09:34
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz