Туркия суди Youtube’га қўйилган тақиқни бекор қилди

4 апрел куни Туркия суди youtube видеохостингига қўйилган тақиқни бекор қилди.

Ҳукуматнинг ушбу қарор юзасидан муносабати ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар берилмади, дея хабар беради Интерфакс ахборот агентлиги.  

27 март куни Туркия ҳукумати мамлакат ҳудудида Youtube видеохостинги фаолиятини тўхтатишга қарор қилган эди.  

Ушбу қарор Туркия қуролли кучлари ҳамда сиёсатдонлар йиғилишидан бир неча соат ўтгач, мамлакат телекоммуникация департаменти томонидан қабул қилинди.  

Маълум бўлишича, Суриядаги вазият муҳокама қилинган йиғилиш туширилган видео тасвир youtube’да пайдо бўлган. Унда Сурияга қуролли ҳужум қилиш тўғрисида гап кетган. 

Туркия ташқи ишлар вазири Ахмет Давутоглунинг айтишича, ушбу видео яхшигина ўзгартирилган яъни монтаж қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Туркия ҳудудида яна бир машҳур ижтимоий тармоқ Twitter’га кириш йўллари ёпилган эди.



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: YouTube, Туркия, Туркия суди
Просмотров: 1224 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 09:09
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz