Телефонидан Ўзбекистонда тақиқланган Фозил қори овози ёзилган файллар топилган сурхондарёлик жаримага тортилди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи шахс Афғонистондан Ўзбекистонга қайтиб келаётганида маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатни амалга оширди. Бу ҳақда, Сурхондарё вилоятининг «Халқ йўли» газетасига асосланиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Афғонистондан қайтаётган термизлик фуқаро «Айритом» чегара-божхона мажмуасида Т-6 шаклидаги божхона баённомасини тўлдириш вақтида ёнида ва қўл сумкасида Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтиш тақиқланган ғайриқонуний буюмлар йўқлигини «ўз имзоси билан тасдиқлаган». Бироқ шахсий текширув вақтида унинг қўл телефони хотирасида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш мумкин бўлмаган «Фозил қори ва бошқа шахси номаълум кишилар томонидан айтилган» тўрт дона диний мазмундаги аудиофайллар борлиги аниқланган. Газета хабарига кўра, ушбу ашёвий далиллар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган. «Суд жараёнида фуқаро диний мазмундаги ушбу аудиофайлларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланганлигидан хабари йўқлигини айтса-да, бироқ қонунни билмаслик уни жазодан озод этмаслигини тушуниб етди. Унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди», – дейилади хабарда. Хабар беришларича, жавобгарликка тортилган фуқаро тўрт фарзанднинг отаси бўлган. Хабарда у нима мақсадда Афғонистонга бориб келгани ҳақида маълумот берилмаган. | |
Категория: FIKR MULOXAZA | | |
Просмотров: 1755 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости