Сирдарёда ярим-яланғоч раққосалар билан овқатланган ҳокимлик масъулларига қандай чора кўрилди?

Сирдарё вилоятида туман ҳокимлик масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ресторанда ярим-яланғоч раққоса қизлар билан овқатлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, улар 14 июнь, душанба куни ишдан олинди.Ҳокимлик матбуот котибининг маълум қилишича, туман ҳокими қарори билан Сирдарё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Нурали Мирзаев 14 июнь кунидан ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.


Шунингдек, Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муродов ҳам 2021 йил 14 июнь кунидан ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистондаги фестивалда сайёҳ аёллар яланғоч ҳолда рақсга тушгани айтилган хабар бўйича расмий баёнот берилган эди. Шунингдек, Хоразмда ярим яланғоч кийиниб, сумалак пиширган қизларга жазо тайинлангани хабар берилган эди. Мазкур ҳолатдан сўнг видеода акс этган раққосаларнинг бири кейинги ҳаётини қандай ўтказиши ҳақида сўзлаб берган эди.


Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR
Просмотров: 3727 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 22:11
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz