Шоколаднинг нархи кескин кўтарилиши кутилмоқда
Экспертларнинг башорат қилишча, 2013 йил охирига бориб
шоколаднинг нархи сўнгги 6 йилликдаги энг юқори чўққисига етади. Euromonitor International тадқиқотларидан шу нарса маълум бўлдики, шу йил
охирида АҚШда 1 кило шоколад 12,25 долларга етади. 2007 йил билан солиштирганда
ўсиш 45 фоизни ташкил этмоқда.
Нархнинг кўтарилиши биринчи навбатда какао-боб, яъни шоколад ишлаб чиқариш учун керак бўладиган асосий хом-ашёнинг тақчиллиги билан боғланмоқда. 2013 йилда шоколад ишлаб чиқарувчилар охирги 3 йил ичида илк марта какао-боб етишмовчилигига дуч келишлари мумкин. 2014 йилда қурғоқчилик сабаб Ғарбий Африкада какао-боб ҳосилининг камайиши кутилмоқда. Зеро дунёда етиштириладиган ушбу маҳсулотнинг 70 фоизи айнан минтақа мамлакатларига тўғри келади. 2013 йил бошидан бери какао-боб нархи 21 фоизга ошди. Ўз навбатида Европа ва АҚШда қора шоколадга бўлган талаб барқарор ўсиб бормоқда. Бундай шоколадни тайёрлаш учун сутли шоколадга қарганда кўпроқ какао ҳом-аёшси керак бўлади. Истеъмолчиларнинг қора шоколадга бўлган талабининг ошиши саломатлик билан боғлиқ. Қора шоколад таркибида қанд камроқ бўлгани учун ҳам унинг савдоси нисбатан чаққонроқ бўлмоқда. 2013 йилда АҚШда шоколад савдоси 2008 йилдан буён илк марта кўтарилмоқда. Ғарбий Европада эса мана 4 йилдирки ушбу маҳсулотга бўлган талаб фақат ошиб бормоқда. | |
Категория: FIKR MULOXAZA | | |
Просмотров: 1138 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости