9 октябрь куни хонанда Сардор Раҳимхон оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Бу хонанданинг икки қизидан кейинги учинчи фарзанди бўлди."Яқиндагина "Бодомгулим" қўшиғига ишланган клипдаги Раҳимхоннинг болалик бўлиши ва унда қўшиқчининг ўзи қувончдан сакраш онлари тасвирланиши бежиз эмас кўринади", дея ёзади sayyod.com блогери.3 килою 700 грамм туғилган чақалоққа Мухаммад Али исми берилган."Жудаям хурсандман, кайфиятлар зўр. Ниҳоят ниятимизга етдик. Ёдингизда бўлса кичик қизим 3 сентябрь куни туғилганди (Хонанданинг ўзи ҳам айнан шу санада таваллудини нишонлайди - Кун.уз изоҳи). Бунисини аёлим жудаям ният қилганди. Тўйимиз бўлган 10 октябрь кунига туғилса деб ният қилганди у. Лекин бир кунга шошилди, ҳечқиси йўқ, қайтанга ўғлим жума кунида туғилди. Лекин ҳужжатларига 10 октябрь деб ёздирмоқчимиз. Хуллас кайфиятлар зўр!", дея ўз хурсандчилигини баён этган Сардор Раҳимхон.
|