Россияда ўзбек автомобиллари савдоси тушиб бормоқда
Европа бизнеси Ассоциациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар Қўмитаси 2014 йилнинг январ-феврал ойларида Россияда енгил автомобиллар савдоси натижаларини эълон қилди. Кўрсаткичлар ўзбек автосаноатининг GM Uzbekistan автомобилларига талаб тушишда давом этаётганлигини кўрсатди. 2014 йилнинг илк ойида ўзбек автомобилларига талаб 34 фоизга тушди, февралда эса 33 фоизга, дея хабар беради Podrobno.uz нашри. Жорий йилнинг ўтган икки ойида Россияда 8254 ўзбек автоси сотилди, ўтган йилнинг ҳудди шу даврида эса ушбу кўрсаткич – 12490 тани ташкил қилган эди. 2014 йилнинг февралида дилерлар 4536 авто, 2013 йил февралида эса– 6797 та сотишган эди. Ана шундай кўрсаткичлар билан мамлкатимиз автосаноати Россияда энг кўп сотиладиган автомобил брендлари орасида 13-ўринга тушди. Бунда Россия бозорида анъанавий машҳур бўлган Нексия ва Матизлар энг кўп сотиладиган автомобиллар ТОП-25 рўйҳатига ҳам кирмади. Бироқ ўзимизда чиқариладиган Gentra ушбу рўйҳатнинг 23 поғонасидан ўрин олди. 2014 йилнинг илк икки ойида унинг савдоси 4569 машинани ташкил қилди. | |
Категория: DUYNO XABARLARI | | |
Просмотров: 1329 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости