"Тошкент-Иркутск" йўналишида парвоз қилган самолёт фавқулодда қўндирилди

Бортида жами 61 киши бўлган Боинг самолёти техник носозлик туфайли бошқа манзилга қўнишга мажбур бўлди.

24 август куни «Якутия» авиакомпаниясининг "Тошкент-Иркутск" йўналишида парвоз қилаётган Boeing-738 самолёти Новосибирскнинг "Толмачево” аэропортига Тошкент вақти билан 21:11да фавқулодда қўндирилди. 

Дастлабки маълумотларга қараганда Boeing-738 ҳаво кемасининг мажбурий қўнишига «иккинчи қурилманинг ишдан чиқиши» сабаб бўлган, деб хабар беради Ғарбий-Сибирь транспорт прокуратурасининг матбуот хизмати. 

Самолёт бортида 55 нафар йўловчи ва экипажнинг 6 нафар аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ҳаво кемасига ҳам шикаст етмаган. 

Новосибирск транспорт прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.


Категория: FIKR MULOXAZA
Просмотров: 1056 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 18:44
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz