Қозоғистон фуқароси Россияда кекса жуфтликни тунаб, қотилликка қўл урди


Валюта айрибошлаш билан шуғулланган 67 ёшли Россия фуқаросинининг ўлимида айбланган 38 ёшли қозоғистонлик 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Altai-krai.sledcom.ru маълумотига кўра, Славгород шаҳрида яшаган 67 ёшли фуқаро қозоғистонлик Тюлюмбаев билан танишиб қолади. 2014 йил октябрида қозоғистонлик унга қўнғироқ қилиб, ярим миллион рублни алмаштириш кераклигини айтади. Қурбон ўз уйида учрашув белгилайди.
Тюлюмбаев ўз жиноятини амалга оширишда Новосибирск вилоятида яшовчи таниши Рукосуевдан ёрдам сўрайди. 2014 йил 30 окятбрь тунида жиноятчилар қурбоннинг уйига бориб, хонадон хўжайини ҳамда унинг 60 ёшли турмуш ўртоғини ўлдиради ва 500 минг рубл пулини олиб, ҳодиса жойидан яширинишади.
Жиноятчилар орадан икки кун ўтиб қўлга олинади. Маълум бўлишича, Тюлюмбаев бир қатор фирибгарлик жиноятларини амалга оширган ҳолда халқаро қидирувга берилган экан.
Суд ҳукми билан Тюлюмбаев 19 йилга қамоқ жазосига маҳкум этилди. 21 ёшли Рукосуев ҳам жиноятга шериклик қилгани ва уни яширгани учун айбдор деб топилди. Бироқ амнистия акти билан озодликка чиқарилди.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: қотиллик, Қозоғистон фуқароси, россия
Просмотров: 1348 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 06:21
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz