ОАВ: ўзбек санъаткорларидан кимлар пластик операцияни маъқул кўради
“Пластик жарроҳлик муҳим деб биладиганлар” категориясига хонандалар Манзура ва Муниса Ризаевалар киритилди. “Эстрада оламига кириб келганимдаги кўринишим билан бугунгисининг фарқи катта. Шу сабаб ёлғондан фойда йўқ, - тан олди Манзура. – Бунгача икки маротаба пластик операцияни бошдан ўтказганман. Шунингдек, ботокс ва лабга биогель билан ишлов бериш усулларидан фойдаланиб тураман ва замонавий тиббиёт имкониятларидан фойдаланишнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ деб биламан”. “Пластик жарроҳлик йўли билан бурнимнинг шаклини ўзгартирдим, - деди Муниса Ризаева. – Чунки бу иш жараёнида анча ноқулайликлар келтириб чиқарарди. Масалан, тасвирга олиш жараёнида керакли ракурсни топишга қийналишарди. Лабларим шаклини ўзгаритишда ботоксдан фойдаланишимни ҳам яширмайман. Лекин сунъий гўзалликка ҳаддан ташқари берилиб кетиш соғлиққа зарарлигини биламан ва зарурат бўлмаса, мурожаат қилмаган бўлардим”. Актриса Зарина Низомиддинова ва раққоса Паризода эса пластик операциядан кўра пардоз-андозни хуш кўришларини эътироф этишди. Раққоса Муҳаббат Қурбонова ва актриса Наргиза Абдуллаева эса пластик операцияни ҳам, косметологик жараёнларни ҳам маъқулламасликларини, табиий гўзалликни ҳар нарсадан афзал кўришларини айтишди. | |
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | |
Просмотров: 1193 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости