Мурод Хонтўраев озодликка чиқарилди


2018 йил 12 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар Мурод Хонтўраев, Дониёр Ваҳобов ва Илҳомжон Парпиевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур жиноий иш судья Темур Қосимов раислигида кўриб чиқилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, М.Хонтўраевни, Д.Ваҳобовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) 3 қисми “а” банди, И.Парпиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 1 қисми ва 277-моддаси (“Безорилик”) 2 қисми “а”, “б”, “в” бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.

Суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида ўзининг теран ифодасини топган инсонпарварлик, бағрикенглик ва адолат тамойилларидан келиб чиқиб, судланувчиларга жазо тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди М.Хонтўраевга энг кам ойлик иш ҳақининг 94 баробари миқдорида жарима жазоси, Д.Ваҳобовга 3 йил 8 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси, И.Парпиевга ойлик иш ҳақидан 20 фоиз давлат фойдасига ушлаб қолган холда 2 йил 1 ой 24 кун муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Судланувчиларга жазо тайинлашда улар истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган ўз кафиллигига олиш ҳақидаги хатлари инобатга олинди.

Шунингдек, суд томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мурод Хонтўраев бир қатор шахслар билан биргаликда 21 июнга ўтар кечаси Юнусободдаги тунги клублардан бирида «жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган, тартибсизлик қилгани» ҳақида  хабар берилганди.

Унинг ўзи тан жароҳати (кўкрагига пичоқ билан зарба берилган) билан Юнусободдаги 7-касалхона (собиқ 17-шаҳар касалхонаси)га ётқизилган, кейинги куни милиция томонидан олиб кетилган.

Маълумот учун, Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Айни пайтда у Тошкент шаҳридаги Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалининг 3-курс талабаси. Оилали ва икки нафар фарзанди ҳам бор.



Категория: SPORT YANGILIKLARI
Просмотров: 2110 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 07:49
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz