Миср саҳросида ташландиқ кинотеатр топилди
Эстониялик Каупо Киккас исмли фотограф Шарм-эл-Шейх яқинида ташландиқ кинотеатрни учратди. Бу ҳақда Киккас ўз блогида ёзиб қолдирди. У Google maps ҳаритасидан Синай ярим оролида жойлашган қиррали жисмга кўзи тушди. Бу эса Африка ҳамда Осиёни бирлаштирувчи учбурчак шаклидаги ярим оролнинг марказида жойлашган кинотеатр бўлган. Қизиқ томони, кинотеатр машҳур сайёҳлар дам олиш масканидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган, аммо бу ҳақда ҳеч ким билмаган. Кинотеатр тарихи билан қизиққан фотограф уни 10 йил аввал франциялик тадбиркор томонидан қурилганини аниқлади. У ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Қоҳирадан ўриндиқ ҳамда экран сотиб олган. Аммо, кинотеатрнинг очилиш куни электр токи билан таъминловчи генераторлардан бири ишламай қолган. Шундай қилиб, бу кинотеатр учун биринчи ва сўнги намойиш бўлиб қолган. Айрим таҳминларга кўра, маҳаллий ҳукумат чет эллик тадбиркорнинг фаолятидан норози бўлишган ва унга лойиҳани давом эттиришга руҳсат беришмаган. Бунинг оқибатида у барчасини ташлаб уйга кетган. 150 та ўриндиқ эса ҳали ҳамон саҳро ўртасида ётибди. | |
Категория: DUYNO XABARLARI | | |
Просмотров: 1067 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости