Малайзия ҳукумати “Boeing” йўқолишининг турли талқинларини кўриб чиқмоқда
"Malaysia Airlines авиакомпаниясининг лайнери йўқолиши бортдаги одамларнинг ҳаракати натижаси бўлган, аммо самолётнинг ўғирланиши тўғрисидаги воқеалар ривожи ягона ҳақиқий талқин эканлигини айтиш қийин”, - дейди Малайзия бош вазири Наджиб Тун Разак. Аввалига ОАВлар 8 март куни йўқолган самолётни ўғрилашгани ҳақида хабарлар тарқатишган. "ОАВларнинг самолёт ўғирлаб кетилганлиги ҳақидаги барча хабарларига қарамай, биз лайнернинг йўналишини ўзгартиришига сабаб бўлиши мумкин бўлган барча воқеалар ривожини кўриб чиқмоқдамиз”, - деб қўшиб ўтди бош вазир шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Унинг айтишича, радар кўрсатган маълумотларга кўра, ҳақиқатан ҳам самолёт ўз йўналишини ўзгартирган ҳамда лайнернинг алоқа тизимида носозликлар кузатилган. Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Малайзия авиакомпаниясига тегишли бўлган самолёт парвозга чиққанидан икки соат ўтиб, сирли тарзда ғойиб бўлган. Boeing бортида 14 мамлакатдан 239 киши бўлган. Лайнернинг қидирув ишларида Малайзия, Хитой, Сингапур, Вьетнам, Филиппин, Индонезия, Ҳиндистон ҳамда АҚШ кема ва самолётлари иштирок этмоқда. | |
Категория: DUYNO XABARLARI | | |
Просмотров: 987 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости