Малайзия Boeing бўлаклари топилганини маълум қилди

Ҳинд океанида сунъий йўлдош орқали йўқолган Boeing 777-200 самолётининг 122 та бўлаги топилди. Жисмларни Франция сунъий йўлдоши Австралиянинг Перт шаҳридан таҳминан 2,5 минг км узоқликда кўрсатган. Айрим бўлакларнинг ҳажми 20 метрни ташкил қилмоқда, дея хабар беради Малайзия транспорт вазири Хишамуддин Хусайн. Ҳозирда қидирув ишларида Австралия, Хитой, Янги Зеландия, АҚШ, Жанубий Корея ва Япония мамлакатларидан 12 та самолёт иштирок этади. 24 март куни эса Malaysia Airlines авиакомпанияси самолёт бортидаги барча ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган. Шу билан Малайзия ҳукумати йўқолган лайнернинг қидирув ишларини тўхтатиши ҳақида ҳам маълум қилган. Барча маълумотлар самолётни Ҳинд океанининг жанубий қисмига қулаганини кўрсатмоқда, -дейилади баёнотда. Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Малайзия авиакомпаниясига қарашли бўлган самолёт парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Лайнер бортида 227 нафар йўловчи ҳамда 12 экипаж аъзоси бўлган.



Категория: FIKR MULOXAZA | Теги: Малайзия Boeing бўлаклари топилгани
Просмотров: 1281 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 14:17
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz