“LG” компанияси эгилувчан батареяларни ишлаб чиқара бошлади
"LG” халқаро корпорациясининг "LG Chem” бўлинмаси янги
турдаги учта аккумуляторни тақдим этди. Батареялардан бири эгик форм-факторга эга бўлиб, "G Flex” каби "букилган”
экранли смартфонлар ҳамда "ақлли” соатлар ва кўзойнаклар учун мўлжалланган.
Компания октябрь ойи бошида бундай тўпловчиларни оммавий тарзда ишлаб чиқара
бошлади.
Иккинчи тўпловчи кўп босқичли бўлиб, унда бир аккумулятор иккинчисининг устига қўйилади. Ушбу ишланмани компания ўзининг G2 флагманида қўлламоқда. У стандарт батарея ўлчамига ҳамда энергиянинг 16% гача оширилган захирасига эга. Учинчи турдаги тўпловчилар ингичка ва сувга чидамли симнинг ичига жойлаштирилган бўлиб, уни букиш ва ҳатто ундан тугун ясаш мумкин. Бироқ у энергиянинг чекланган миқдорини тўплайди ва қизиб кетмаслик учун жуда паст кучланишда ишлашга қодир. Ушбу аккумуляторлар смарт-либослар, аксессуарлар ва кийиладиган электроника учун яратилган. Айтиш жоизки, "LG” компанияси томонидан тақдим этилган қурилмаларнинг кўпчилиги бор-йўғи прототиплар бўлиб, улар фақат 2-3 йилдан кейингина оммавий тарзда қўлланиши мумкин. компания ўз ишланмаларини 16 октябрда бошланадиган "InterBattery 2013” кўргазмасида намойиш этади. | |
Категория: TEXNOLOGIYA | | |
Просмотров: 1561 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости