Хитойлик ота ногирон фарзанди учун барчасига тайёр(ФОТО)
Йу Хуканг исмли хитойлик ота катта эътибор ва ҳурматга муносиб. У ҳар куни ногирон ўғлини белида 7 км узоқликдаги мактабга обориб-олиб келади. Бундан ташқари улар баландлик, тошлоқ жойлардан ўтишади. Отанинг бу ҳаракатидан хабардор бўлган маҳаллий ҳукумат уларга мактаб яқинидан уй ажратишга ваъда беришди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.. 40 ёшли Йу Хуканг ҳар куни соат 5 да уйғонади ва эрталабки нонушта тайёрлайди. Шундан сўнг 12 ёшли Сяо Цян исмли ўғлини ўз қўллари билан ясаган саватга солиб, белида кўратиб олиб кетади. Болани мактабга ташлаб, Йунинг ўзи кун кечириш учун ишга жўнайди. Кейин эса мактабга қайтиб, ўғлини уйга олиб кетади.. Биламан ўғлим жисмонан соғ эмас, аммо ақл жиҳатдан унда ҳаммаси яхши. Мен чекинмайман. Уйимиз яқинидаги бир неча мактаблар билан гаплашган эдим, ўғлимнинг жисмонан соғлом эмаслиги сабабли уни мактабга олишмади. Сўнги умид 7 км узоқликдаги Сичуань провициясидаги мактаб бўлди. Мен ўғлим учун ўз кучимни аямайман”,-деди Йу.. Йу ва унинг хотини 9 йил аввал ажралишган. Ўшанда Сяонинг отаси фарзандининг бахти учун барча ишни қилишга қарор қилган. | |
Категория: FIKR MULOXAZA | | |
Просмотров: 1718 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости