ИШИД хакерларга қарши қўлланма ишлаб чиқди


Anonymous хакерлари ўзининг кибер ҳужумини бошлаб юборган бир пайтда, ИШИД ҳимоя қўлланмаларини жорий қилди.
   ИШИД Anonymous халқаро хакерлар гуруҳининг кибер ҳужумларига қарши махсус қўлланмани ишлаб чиқди. Қўлланма телеграм ижтимоий тармоғи орқали экстремистларнинг ҳамфикрларига узатилган.

   Мазкур йилнинг 16 ноябрь куни интернет саҳифаларига халқаро хакерлар гуруҳи Anonymous ИШИДга аталган видео лавҳалар жойлаштирган эди. Унга кўра, Гай Фокс ниқобидаги номаълум шахс француз тилида сўзга чиқади: “Билингларки биз сизларни топамиз ва бу сафар қўлдан чиқармаймиз! Сизларга қарши йирик операцияни бошладик. Кўплаб кибер ҳужумларга тайёр туринг, биз ҳеч нарсани унутмаймиз ва кечирмаймиз. Уруш бошланди! Французлар сизлардан кучли ва мазкур трагедиядан яна ҳам кучга тўлиб чиқишади”.

   Видео огоҳлантиришдан сўнг, 17 ноябрь куни Anonymous хакерлари биринчи кибер ҳужумни амалга оширди. Матн парчалари учун мўжалланган Ghostbin ва Pastebin веб - иловасида экстремистларга оид 900дан ортиқ Twitter- аккаунтлар ҳақида маълумотларни жойлаштирди. Рўйҳатлар кетма-кетлиги твиттерда #OpISIS ва #OpParis хэштеги остида ҳам эълон қилинди. Dazed нашриётининг маълумотига кўра, юқоридаги аккаунтлар тармоғдан ўчириб юборилган. Бундан ташқари хакерлар 5500 та аккаунтни бузишга улгуришган ва террористлар изига тушишган.

   “ISIS операцияси” давом этади, Биз – мусулмон, христиан, еврейлармиз. Бизда ягона миллат, давлат ва дин мавжуд эмас. Ислом давлати террористлари биз сизларни топамиз, сайтларингизни бузамиз, ижтимоий тармоқлардан йўқ қиламиз. Тарқатган махфий маълумотларингизни оммага эьлон қиламиз. Шу ондан бошлаб онлайн ҳолатда ҳеч қаерда яширина олмайсизлар. Сиз - вирус, биз- вакцинамиз! – дея халқаро аноним хакерлари қайд этишган эди.

   Юқоридаги ҳолатларни кузатиб турган террористлар эса, Anonymous хакерларини “ахмоқлар” деб аташ билан бирга, ўзларининг ҳимоя қўлланмаларини Telegram ижтимоий тармоғи орқали ҳамфикрларига йўллаган. Business Insider нашрининг хабар беришича, мазкур қўлланма араб ҳамда инглиз тилларида бўлиб, хакерларнинг ҳужуми бефойдалиги қайта ва қайта таъкидланган. Қўлланмада қисман, IP – манзилларни мунтазам равишда ўзгартириб туриш, таниш бўлмаган шахслар билан мулоқотга киришмаслик, нотаниш профиллардан келган жўнатмаларни очмаслик кўрсатмаси берилган.

 Хакерларнинг Twitter - аккаунти хисобланган BinarySecда ёзилишича, кейинги ҳужум 4 декабрь куни экстремистларнинг сайтларига қилинади. “Тайёр тур ИШИД! Омад ёр бўлсин, у сенга керак бўлади” қабилидаги қайдлар ҳам киритилган.

   Anonymous қилган таҳдидига кўра, улар орасидаги хакерларнинг асосий қисмини Французлар ёки Францияда истиқомат қилувчилар дейиш мумкин. Сабаби бошқа террористик ҳужумларга кўз юмган хакерлар айнан 13 ноябрь куни Париждаги террактдан сўнг ҳакаратга келган. Шу билан бирга савол туғилади, хакерлар орасида араб тилини биладиган ва экстремистларнинг шевасини тушуна оладиганлар кўпмикан? Агар хакерлар ўз имкониятларидан кенг фойдалансалар, ҳеч бўлмаганда ижтимоий тармоқлардаги ўзаро хабар узатишишлар, ёпиқ ва очиқ ҳолдаги буйруқ беришларни тўхтатишлари мумкин.

   Халқаро хакерлар гуруҳи ўзининг Twitter - аккаунтида 2015 йилнинг февраль ойида пропаганда ва тарғибот ишлари олиб борилган 10 мингта аккаунтларни ўчирганликларини маълум қилишган. Шу қаторда ИШИД фаолиятига аълоқаси бўлган 149 та сайтларни, пропагандага оид видео лавҳалар мавжуд бўлган 6000 та почталарни йўқ қилишган. Grani.lv нашрининг хабарига караганда, дин ниқобидаги экстремистлар террактларни ва жангчиларни молиялаштириш учун Bitcoin электрон пул бирлигидан фойдаланишган.
Ёдгор Абдулло


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: қўлланма ишлаб чиқди, ИШИД, Хакерлар, жангарилари, Anonymous хакерлари, қарши
Просмотров: 1360 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:55
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz