Интернет ва бола: тўқилмаган реал ҳикоя


Кўпчилик ота-оналар фарзандлари кўп вақтини интернет билан ўтказаётганидан ташвишланишади. Уларнинг фикрича бу ҳолат боланинг соғлиғига зарар, одамлардан ажаратиб қўядиган восита, ёмон ўқишига таъсир этувчи иллат ва реал ҳаётда ожиз қилиб қўядиган балои азимдек туюлади. Аслида ҳам шундайми? Бу ҳақда қуйида фикр юритамиз.

Кунларнинг бирида икки аёлнинг, интернет болаларни бузаётгани ва ҳаётда уларни ожиз қилиб қўяётгани ҳақидаги суҳбатларини ногоҳон эшитиб қолдим. Суҳбат давомида “бизнинг давримизда болалар бошқача: ҳамма нарсага қодир, зийрак, чиқишиб кетадиган ва саводли эди. Ҳозиргиларда бу нарсалар йўқ ва барчасига интернет айбдор”, деган гаплар ҳам айтилди.

Бу ҳозирги пайтда айтилаётган ягона фикр эмас, кўпчилик катталар интернет ҳақда шунга ўхшаш фикр билдиришади. Яхшиси, келинг, бир эслаб кўрайлик, интернетсиз ҳаётимиз қандай бўлган эди? Мен ўзимнинг ҳаётимда учраган айрим воқеалар ҳақда сизга гапириб бермоқчиман.

Мен кириш ҳам чиқиш ҳам қийин бўлган ёпиқ ҳарбий шаҳарчада дунёга келдим. Шу боис бу ерда қариндошлар ёки янги кишилар камдан-кам кўринишарди. Мен эса барчадан бахтли эдим: ёзда ота-онам мени биздан 600 км узоқликда яшовчи бувимникига олиб боришарди. Бу мен йил бўйи кутган саргузаштлар макони эди. Бошқа болалар эса шаҳар четида ҳаёт қандай бўлишини тасаввур ҳам қила олишмасди. Қачонки мен қайтиб келсам, бутун маҳалла болалари менинг саргузаштларим ҳақида эшитиш учун ёнимга йиғилиб келишарди.

Биз Диснейленд ҳақида эшитгандек, аммо унинг нима эканлиги ва қаерда жойлашганини билмас эдик. Ўшанда бизда унинг суратларини кўришга, қаерда жойлашганини аниқлашга ва ёки кимдандир сўраб билишга Google йўқ эди. Биз ўзимиз у ҳақда бир нималар ўйлаб топар ва буни бир-биримизга гапириб берар эдик. Биз учун Диснейленд қолган барча билмаган нарсалармиз қатори сирли ва афсонавий жой бўлиб қолганди.

Бизда YouTube йўқ эди, шу боис мультфильмлар, кинолар ва кўрсатувларни қайта-қайта кўраверардик, бир хил, қўлдан-қўлга ўтиб юрган китобларни қайта-қайта ўқийверардик ва эшитавериб сийқаси чиқиб кетган воқеаларни яна сўзлайверардик. 

Дунёқарашимиз анчайин чекланиб қолганди. Биз жудаям ўзшаш, бир хил болалар эдик. Ва бу ҳаётни зерикарли этиб кўрсатарди. Ҳар замонда бир замон ҳовлидаги ғийбатлардан бирор-бир янгилик эшитиб қолар эдик, холос.

Ўз фикрлари, дунёқарашлари, дидлари билан бошқалардан ажралиб турувчи инсонлар учун бу қандай таъсир этарди? Улар шунчаки яккамаховларга айланишарди. Улар билан ҳеч ким гаплашмас, шу боис ўзларини қопқонда ўтиришгандек ҳис этишар, айримлари ҳатто ақлдан ҳам озар эдилар. Эсимда, мактабда худди ана шундай “телба” болалар йўқ эмасди.

Отам тез-тез ойлаб сафарга жўнар эди. Бир сафар у йил бўйи бўлмади. Ўша пайтда Skype йўқ эди, шу сабабдан у билан ойида бир-икки маротаба телефон орқали сўзлашиб турардек холос. Тўғрисини айтсам, буни суҳбат ҳам деб бўлмасди, чунки алоқа анча сифатсиз ва қиммат турар, шу боис гаплашиш соғлиқ ва ишлар ҳақида сўралган бир-икки саволдан нарига ўтмасди.

Биз катта бўлгач, менинг яқин дўстим бошқа шаҳарга кўчиб кетди. Мен учун бу катта йўқотиш эди. Бу жудоликни енгиб ўтиш осон бўлмаганлигини ҳамон эслайман. Бир қанча вақт хат орқали алоқа қилиб турдек, аммо вақт ўтиши билан бу ёзишмалар ҳам тўхтади. Биз бир-биримизни узоқ йиллардан сўнг, ижтимоий тармоқлар пайдо бўлгачгина топдик.

Бугун мен Google дан фарзандимнинг дунёқарашини кенгайтириш йўлида фойдаланаман. Масалан, биз куни кеча, ҳайвонот боғида ўрнатилган камерада суратга туширилган видео орқали Африка филлари қандай овқатланишини кузатдек. Бир неча кун олдин эса, Ниагара шаршарасига онлайн саёҳат қилгандек. YouTube орқали эса нарсаларнинг қандай пайдо бўлиши ҳақидаги мультфильмни томоша қилдек. Ozon.ru орқали эса, ухлашдан олдин ўқийдиган исталган китобимизни осонгина топа оламиз. Агар бир неча кунга ажралишимизга тўғри келса, Viber орқали қанча истасак шунча гаплашамиз.

Ва мен шуни яхши биламанки, менинг тўрт яшар ўғлим, мен ўн ёшимда ҳам билмаган нарсаларимни яхши тушунади. Хўш, шундай экан, қайси биримиз ношуд бўлиб ўсган эканмиз?

Буларнинг барини гапириб беришимдан мақсад, интернет сизу биз ўйлаганчалик ваҳший нарса эмас. Тўғри, тан олиш керакки, интернетнинг ёмон томонлари ҳам бор. Аммо бу психологлар айтганидек, муаммонинг ўзи эмас, балки унинг оқибатларидир.

Агар бола кўп вақтини интернет қаршисида ўтказса, унда у болага мулоқот етишмайди. Балки тенгдошлари билан муаммолар бордир. Балки ота-онаси унга етарлича вақт ажратмаётгандир. Ёки бўлмаса боланинг кўп вақти бор-у, у уни нимага сарф қилишни билмаётгандир. Аслида, бу ҳам ота-онанинг айби.

Мен ташхис қўядиган болалар психологи эмасман. Агар сиз болангизни кўп вақтини интернет қаршисида ўтказаётганини кўрсангиз, уни нега бундай қилаётгани ҳақида ўзидан сўраб билинг. Агар барчаси жуда мураккаб бўлса, у ҳолда буларни тушунадиган мутахассисга мурожаат қилинг.

Бу ҳикоям билан шуни айтмоқчиманки, интернет фарзандларимиз дунёқараши, билим олиши учун жуда кўп имкониятлар эшигини очиб берди. Биз бундан унумли фойдаланишимиз зарур. Қолгани эса, ҳар бир ота-онанинг шахсий иши.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади



Категория: FIKR MULOXAZA | Теги: реал ҳикоя, Интернет ва бола
Просмотров: 1184 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 07:10
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz