Дилсўзни шарманда қилиш кимга керак бўлади? Ёхуд тўй кунидаги ва тўйдан кейинги дилхираликлар ҳақида
— Дилсўз, аввало фарзандли бўлганингиз билан табриклайман! — Катта раҳмат! — Одатда эркак киши биринчи фарзанди ўғил бўлишини кутади. Сизларда бу жараён қандай кечди? — Ўғилми ё қиз, соғлом бўлса бўлди, деб ният қилгандик. Турмуш ўртоғим ҳам қизлик бўлганидан боши осмонда. «Ақлли аёл аввал қиз туғади», деган гап бор-ку (мириқиб кулади). — Она бўлиб, онангизнинг қадрига етгандирсиз? — Нимасини айтасиз? Очиғи, ҳамма синовлар-у, қийинчиликлар аёл кишининг бошида эканига амин бўлдим. Онамнинг қийинчиликларини ўша дамларда чуқур ҳис этдим. Она бўлгач, фақат фарзандингизнинг ҳақидаги ўй-хаёллар билан яшайдиган бўлиб қолар экансиз. Тўғриси, ҳозир аввалгидек ўзимга оро беришга ҳам вақтим йўқ. Бор эътиборим қизимда, ҳатто Фаррух ака ҳам Дилсўзнинг олдидан кетолмайдиган бўлиб қолган (кулади). Дарров соғиниб қолади. — Дилсўзни қўлингизга олганингизда нимани ҳис қилдингиз? — Аввало шукр қилдим. Лекин ҳозиргача она бўлганимга ишонмайман. Гоҳида қизимга қараб туриб, «Ростдан шу менинг фарзандимми?» деган фикр ўтади. Тобим бўлмаса, Фаррух ака азобланаётганимга дош беролмайди. Туғруқхонадаги ҳолатимни кўриб эса ёнимда далда бериб туролмади. Кўзим ёриганини билганидан сўнггина олдимизга кирганида менга раҳми келди. «Ҳаммаси ортда қолди. Худо хоҳласа бари яхши бўлади», деб, Дилсўз иккаламизни ўпиб, раҳмат айтди. — Хонанда Алишер Файз «агар эркакларимиз рафиқасининг кўзи ёриётганда ҳеч бўлмаса туғруқхона деразаси тагида турганида, аёлини сира хафа қилмаган, она бўлиш машаққатларини тушунган бўларди», деганди. Шу маънода Фаррух икки йўл орасида туриб, она бўлиш қанчалар қийин эканини ҳис қилган бўлса керак? — Биласизми, эркак киши она бўлиш нима эканини барибир англолмайди. Чунки «Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб». Бошимдан ўтказгачгина онамнинг қадрига етдим. Эркак киши бундай жараённи ўзида ҳис қилмагани учун ҳам аёл кишининг дардини тушунмайди. Лекин эркакларни тушуниш мумкин, рафиқаси азобланаётганини кўра туриб, ёрдам беришга ожиз бўлади, бу ҳам оғир. Турмуш ўртоғимни ўша дамда тўғри тушундим. Рости, олдимда туришини ўзим истамадим. — «Дада» фильмида «Энди Зафарлар оиласи бўламиз», дейди-ку! Шунга ўхшаб, Дилсўзлар оиласи бўлибсизлар-да? — (Мириқиб кулади) Ҳомиладорлигимда «Дилсўз тахаллусини қизимизга исм қилиб қўйсак-чи?» деган таклиф билдирганимда, турмуш ўртоғимга маъқул бўлган. Сўнг уйдагиларга қароримизни айтганимизда, қўллаб-қувватлашди. Бу қарорга келишимга сабаб, Дилсўз тахаллуси менга омад олиб келди, халққа танитди, озми-кўпми ютуқларга эришдим. Лекин асл исмим билан Гўзал, деб чақиришса кўпроқ ёқади. — Кўпчилик сизни Дилсўз дейишга одатланган. Қизингиз катта бўлганида «Дилсўз» деб чақиришса, қай бирингиз қарайсиз? Қизиқ жараён бўлса кераг-а? — Бу томонини ўйламабман (кулади). «Қайси биримизни чақиряпсизлар?» деб роса кулсак керак. Ноилож, «катта Дилсўз, кичкина Дилсўз», деб чақиришса керак. — Ижтимоий тармоқларда ота-она бўлганингиз ҳақидаги хабарга қўшилиб, «беш ярим ойда туғдими?» деган гап-сўзлар ҳам тарқалди… — Одамлар билиб-билмай хулоса чиқариб, гап тарқатганидан хафа бўлдик, албатта. Етти йиллик севги тарихимиздан хабарингиз бор. Асли тўйимиз ўтган йили ноябрда бўлиши керак эди. Тўйхона гаплашилган, барча нарса тахт эди. Кутилмаганда 21 ёшли жияним вафот этди. Таъзияли бўлганимиз учун тўйни қолдиргандик. Лекин Навоийда никоҳ ўқитилган, ФХДЁдан ҳам ўтгандик. Тошкентдаги тўйни орзу-ҳавасимиздагидек ўтказиш учун фурсат кутдик. Фарзандим эса етти ойликдан озгина ўтиб, дунёга келди. — Гап-сўзларга қараганда пойтахтдаги тўйингизни устозингиз Сардор Раҳимхон ўтказиб берган экан, ё бу ҳам миш-мишлардан бирими? — Навоийдаги тўйни ҳам, Тошкентдагисини ҳам Фаррух ака иккимизнинг оила-аъзоларимиз келишган ҳолда ўтказишган. Турмуш ўртоғим ўзи ишлаб топган пулига тўй қилди. — Тўйингиз муносабати билан «фалон нарсаларни биз тўёна қиламиз», деганлар чув тушириб кетгани қулоққа чалинганди… — Ҳа, бундай воқеалар ҳам бўлган. «Камера, декорацияни ташвишини қилманглар, тўёна қиламиз», деганлар тўйхонада келин-куёв бўлиб ўтирганимизда «пулини беринглар!» деб келганида лол бўлиб қолгандик. Ўша вақтда пул топиб бериб юбордик. Кейин эса ҳеч кимнинг ваъдасига ишонмай, ҳамма нарсани ўзимиз қилганимизга етмас экан, деган хулосага келганмиз. Лекин санъат соҳасидаги опа ва дугоналарим яқиндан ёрдам беришди. Эркаклардан кўра аёллар мард эканига ҳам амин бўлдим. — Она бўлганингизга ҳеч қанча вақт бўлмай, туғруқхонада кўзингиз ёриётган вақтдаги расмингиз интернетга тарқаб кетди. Бу ҳақда қай вақт хабар топдингиз? — Туғруқхонадан чиқишимиздан бир кун аввал дугонам Иқбола қўнғироқ қилиб, «расмингни кўрдингими?» деб қолди. Ёдингизда бўлса, тўйимиздаги расмни олиб, «фотошоп»да мени беш ойлик ҳомиладордек қилиб, тарқатишганди. Яна ўшандай расмлардир-да, деб «бундай хабарларни айтма, кайфиятимни бузгим келмаяпти», дедим. Сўнг дугонам гўшакни қўйди, овқатланаётгандим-да. Бироз ўтгач, телеграмга кириб не кўз билан кўрайки, туғруқ вақтимдаги расмим! Рости, «шок»ка тушиб қолдим. Дарҳол Фаррух акага қўнғироқ қилиб айтгандим, тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада ғазаб отига минди. Кечқурун бўлгани учун бош шифокор билан гаплашолмадим. Сутим қочмаслиги учун асабийлашмасликка ҳаракат қилдим. Тонг отиши билан бош шифокорнинг олдига бориб, расмни кўрсатдим. У ҳам ҳайрон бўлиб, ўша куни навбатчилик қилган барча ходимларни чақиртириб сўроқ қилди. Албатта, ҳеч ким айбини тан олмади. Фарзандим туғилишига ҳали вақт борлиги учун туғруқхона гаплашмагандим. Кутилмаганда дард тутиб қолгани учун туғруқхонага бордим ва навбатчилик қилаётган шифокорлар мени қабул қилишди. Ўзимнинг гумоним - бир шифокор аёлдан. Қолган шифокорлар рус эди. Улар ҳатто мени хонанда эканимни билишмади ҳам. Лекин у аёл мени дарров таниб, «салкам ҳамшаҳар эканмиз», дея ўзини менга яқин тутганди. Аёл киши бўла туриб, дард тутиб ётган аёлни расмга олиб тарқатганига ҳайрон қолдим. Ўша куни унинг телефонда гаплашганини ҳам кўргандим, бошқа шифокорларнинг қўлида телефон йўқ эди. — Эшитишимча, санъаткор аёлларнинг бундай расмлари биринчи бор тарқалиши эмас экан. — Тўғри. Актриса Хосият Ҳусановани шифокорлар кесерча кесиш усули билан туғдираётган вақтидаги расмини кўриб, дахшатга тушгандим. Эшитишимча, раққоса Паризоданинг ҳам шундай расми тарқаган экан. — Қандай чора кўрдингиз? — Ўзим ҳам Ички ишлар тизимида ишлаганим боис, уларга мурожаат қилдим. Туғруқхонадан чиқишимдан олдин одам юборишди, ариза ёзиб бердим. Ҳозир тергов ишлари бошланган. Ўша туғруқхонанинг бундай «иш»ларига чек қўйиш керак! Қайтиб у туғруқхонага бормайман, ишончимни суистеъмол қилишди. — Бундай кетма-кет «зарба»лар шунча йил мисқоллаб йиққан обрўйингизга таъсир кўрсатмай қолмади… — Очиғи, одамларнинг гап-сўзи билан яшайдиганлар сирасидан эмасман. Ўзимга тўғриман, ўз ҳаётим билан яшаяпман. «Севилиб-севиб турмуш қурдим, фарзандли бўлдик. Энг бахтли аёллардан бириман! Бахтимга кўз тегмасин, илоҳим! — Одатда аёл хонандалар фарзандли бўлгач, чилла сақламай ижодга «шўнғиб» кетишади. Туғруқ таътили сиз учун ҳам ёт тушунчами? — Очиғи, соғлиғимни тиклаб олишим керак, она бўлиш осон иш эмас. Қолаверса, чилла сақлаш бежиз чиқарилган эмас. Шу сабаб қирқ кун чиллада ўтираман. Айтиб ўтишни истардим, бола боқишда онам катта ёрдам беряпти. Шифохонада ҳам бир қадам олдимдан кетмай, иссиқ-совуғимдан бохабар бўлиб турдилар. Яхшиям онам бор экан, бахтимизга соғ бўлсин! Ижодга келсак, қирқ кунлик чилладан кейин яна иш бошлайман. Чунки ҳозир рақобат кучли, тўхтаб қолишни истамайман. Рости, она бўлгач, ижод қилишга илҳомим жўшиб турибди. Насиб этса, мухлисларимни янги ижод намуналарим билан хурсанд этаман. | |
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | |
Просмотров: 2018 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости