Алишер Усмонов Россия федерациясининг солиқ резиденти деган мақомдан ажралиши мумкин
Манбанинг маълум қилишича, Усмоновнинг 2015 йил учун даромадлари тўғрисидаги Декларацияси 1 апрелга қадар топширилиши керак. Шундагина ҳужжат бўйича солиқ резиденти эмаслигини айтиш мумкин бўлади. Россиядаги тадбиркорлик фаолиятини ҳам шунга кўра давом эттиради. USM Holdings компанияси вакили, Усмонов активлари бошқарувчисининг тасдиқлашича, ўтган йили сезиларли даражадаги кўп вақтни хорижда ўтказган. Бу халқаро миқёсдаги фаолияти билан ҳам боғлиқ. Чунки у ҳозирда Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти ва Халқаро олимпия қўмитасининг олимпия телеканалини ривожлантириш комиссияси аъзоси ҳисобланади. Нашрнинг Федерал антимонополия хизматидаги манбаси айтишича, Алишер Усмонов 2015 йилнинг кам қисмини мамлакатда ўтказгани учун Россия солиқ резиденти бўлмай қолган. Федерал солиқ хизмати ўз сайтида аниқлик киритишича, жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиниши уларнинг фуқаролигига боғлиқ эмас: тақвим йилида резидентлар деб ушбу йил давомида Россияда камида 183 кун бўлган шахслар ҳисобланади. Сўнгги бир неча йилда Алишер Усмонов жисмоний шахс сифатида Россияда 350 миллион доллар солиқ тўлаган. USM компанияси эса ўтган 2015 йил учун 100 млрд рубль (тахминан 1,6 млрд доллар) тўловни амалга оширган. USM ходими эҳтимолий солиқ норезидентлиги USM’нинг бизнесига ҳеч қандай таъсир ўтказмаслигини айтди: Усмонов ўзига тегишли компанияларнинг операцион фаолияти билан шуғулланмай қўйган. Алишер Усмонов USM Holdings, «Металлоинвест», «Мегафон», Mail.ru Group ва DST Global, «ЮТВ Холдинг» компаниялари эгаси саналади. Forbes журнали талқинига кўра, Алишер Усмонов 14,4 миллиард долларлик маблағга эга. | |
Категория: DUYNO XABARLARI | | |
Просмотров: 2187 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости