2016 йилдан давлат гранти асосида ўқувчи талабалар паст баҳолар учун тўлов-контракт асосида таълим олиш шаклига ўтказилиши жорий қилинади


2016 йилда ҳам бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорини инфляция даражасидан юқори миқдорларда ошириш давом эттирилиши кутилмоқда, бу эса аҳолининг турмуш даражаси ва харид қобилияти янада ошишига имкон яратади.

2016 йилда бюджет маблағларини самарали режалаштириш, улардан фойдаланишнинг натижадорлигини оширишга ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган чораларни амалга оширишни давом эттириш кўзда тутилган.

Хусусан, давлат махсус мактабгача таълим муассасаларида енгил жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган тарбияланувчилари учун ота-оналар бадалларини жорий қилиниши, бироқ кам таъминланган оилалардаги (жами тарбияланувчиларнинг 15 фоизгача бўлган қисми) тарбияланувчиларни сақлаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Ахборот-коммуникация технологияларининг (электрон китоблар, интернет тармоғига уланиш ва бошқалар) ривожланганлигини ва уни таълим жараёнига кенг тадбиқ этилганлигини инобатга олиб, таълим муассасалари қошидаги ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари ходимларининг сонини ўртача 20 фоизга қисқартириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Uzreport.uz нашрида хабар қилинган.

Юқори малакали кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш ва олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида, 2016-2017 ўқув йилидан олий таълим муассасаларида қуйидаги механизмни жорий этиш таклиф қилинади:
 
- ўқув йили натижаларига кўра умумий рейтинг баҳолари қониқарли (55дан 70 фоизгача) кўрсатгичига эга бўлган давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар кейинги ўқув йилидан мазкур ОТМнинг тўлов контракт асосида таълим олиш шаклига ўтказилади;
- академик қарздорлик ёки ОТМ ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун талабалар сафидан чиқарилган давлат гранти асосида таълим олаётган талаба унинг ўқиши учун сарфланган маблағларни қайтаришга мажбур бўлади.

Шу билан биргаликда, Давлат бошқаруви органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек давлат бошқаруви органларига юқори маҳоратли мутахассисларни жалб қилиш мақсадида, 2016 йил 1 январдан бошлаб давлат бошқаруви органларида ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини ишлаб чиқишга киришиш таклиф этилади.

Тушумларнинг прогнозини шакллантириш, доимий асосда солиққа тортиш базасини кенгайтириш бўйича янги захираларни излашда маҳаллий молия органларининг манфаатдорлигини ошириш мақсадида, 2016 йилнинг 1 январидан молия органлари раҳбарлар ходимларининг фаолиятини баҳолашда тасарруфидаги ҳудудларда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар тушумларини оширишда, баҳолаш билан биргаликда уларнинг ҳақиқатда ижросидан келиб чиқиб янги захираларни излаш, Давлат бюджети параметрлари, маҳаллий бюджет харажатларини сифатли режалаштириш ва уларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш, бюджет ташкилотларида мақсадсиз ва ноқонуний харажатлар олдини олиш, бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда бюджет ташкилотларида кредиторлик қарздорликни ўсишига йўл қўймаслик мезонларини жорий қилиш таклиф этилади.


Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: тўлов-контракт, 2016 йилдан, давлат гранти
Просмотров: 1081 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 18:55
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz